Халқаро допинг тест агентлиги (ITA) 26 ёшли ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Муллажоновнинг 2025 йил 11 июн куни берган намунасидан метастерон моддаси аниқланганини маълум қилди. Бу модда синтетик анаболик андроген стероид бўлиб, мушак массасини ошириш ва жисмоний чидамлиликни кучайтириш учун ишлатилади.
Текширув мусобақадан ташқари вақтда амалга оширилган. Муллажоновга холат ҳақида хабар берилган ва у Б намунасини таҳлил қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар Б намуна таҳлили А намунасини тасдиқласа, допинг қоидалари бузилгани расман эътироф этилади.
Агар Б намуна таҳлили сўралмаса, масала барибир допинг қоидасини бузиш сифатида баҳоланади. Спортчига ўз изоҳини тақдим этиш имкони берилади. Ҳозирда у Жаҳон антидопинг кодекси асосида барча спорт мусобақаларидан вақтинчалик четлатилган.
Эслатиб ўтамиз, Лазизбек Муллажонов 2024 йилги Париж Олимпиадасида 92 кг вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган. 2023 йилги жаҳон чемпионатида эса бронза медалини қўлга киритган эди.