Мухолифат партияларга ижро ҳокимиятини назорат қилиш имкониятини берилади

12:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистон парламентида ўзини мухолифат деб эълон қилган сиёсий партияларга қатор кафолатланган ҳуқуқлар берилди. Янгиланган қонунга кўра, улар қонунчилик жараёнида ва назорат функцияларида фаолроқ иштирок этиш имконига эга бўлади.

Hujjat

2025 йил 30 июлда қабул қилинган “О‘RQ–1077-сон”ли Қонунга мувофиқ, бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу ўзгартишлар орқали парламентдаги мухолифат сифатида тан олинган сиёсий партия фракцияларининг ваколатлари аниқ белгилаб берилди.

Қонунда кўрсатилишича, мухолифат сифатида эълон қилинган фракция Қонунчилик палатасида бирта қўмита раиси ва иккита қўмита раисининг ўринбосари лавозимларини кафолатли равишда эгаллайди. Бу мухолифатни парламентдаги қонун ижодкорлиги жараёнида таъсирчан иштирокчига айлантиради.

Шунингдек, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишгача бўлган муддатда мухолифат фракцияси ўз таҳриридаги муқобил лойиҳани тақдим этиши мумкин. Бу орқали турли фикрлар ва ёндашувлар асосида қонунлар такомиллаштирилишига замин яратилади.

Яна бир муҳим ўзгариш — мухолифат ҳар чоракда “Ҳукумат соати” ҳамда парламент сўрови доирасида мустақил равишда масала кўтариши мумкин. Бу уларга ижро ҳокимиятини назорат қилиш имкониятини беради.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди ва сиёсий тизимдаги институционал кафолатларни мустаҳкамлашга қаратилган.