Нега АҚШнинг биргина қарори глобал бозорни ўзгартириб юбориши мумкин? — таҳлил

31.07.2025 10:00 | 9 дақиқада ўқилади.

АҚШ президенти Трамп Россия нефтига қарши энг кескин санкцияларни имкон қадар тез жорий этишини айтди. Бу баёнот инвесторларнинг эътиборини дарҳол тортди, чунки гап бутун жаҳон бозоридаги барқарорликни белгилайдиган нефт таъминоти ҳақида бормоқда.

Global bozor

АҚШнинг қудрати нимада?

Америка доллари дунё валюта тизимининг пойдевори бўлиб, глобал савдо оператсияларининг 54 фоизигa  Халқаро тўлов тизимидаги SWIFT орқали амалга ошириладиган оператсияларнинг деярли 48 фоизи доллар ҳисобида бажарилади. Бунинг маъноси шундаки, дунё бўйлаб ҳар қандай йирик савдо ёки молиявий оператсия муайян даражада АҚШнинг молиявий тизимига боғлиқ бўлади. Доллар барча халқаро валюта алмашувларининг 88 фоизида иштирок этади ва бу унга алоҳида мавқе беради.

Марказий банкларнинг халқаро захираларининг 58 фоизи доллар ҳисобида сақланади, бу эса евродан (20 фоиз) анча юқори кўрсаткичдир. Мамлакатларнинг молиявий барқарорлиги ва иқтисодий ҳимояланиши учун зарур бўлган асосий захиралар Америка валютасига боғлиқ бўлганлиги сабабли, АҚШнинг ҳар қандай сиёсий ёки иқтисодий ҳаракати бевосита глобал молиявий тизимга таъсир қилиши мумкин.

Боэҳм ва Кронернинг тадқиқотигa кўра, АҚШ макроиқтисодий янгиликлари дунё бозорларида хавфли активлар нархларини «бир зумда» ўзгартириб юборади; бу содда қилиб айтганда, S&P 500 каби индексларда рўй берадиган ўзгаришлар бошқа 27 мамлакат индекси ҳамкорида йўл очади ва бу жараён глобал молия сиклини ташкил қилади. АҚШ янгилиги чет элларда ҳам портфел харидорларини қайта баҳоланишига сабаб бўлади, чунки АҚШ иқтисодий сикли глобал молиявий ҳолатни белгиловчи муҳим индикатор ҳисобланади

 

Трамп нимани таклиф қилмоқда?

У Россия нефтини харид қилаётган давлатларга 100 фоизлик тарифларни жорий этишни истамоқда. Бу, аввало, Москва билан фаол савдо қилаётган Ҳиндистон ва Хитой иқтисодига зарба беради. Ҳозирда айнан шу икки мамлакат Россия нефтининг асосий харидорлари ҳисобланади: Ҳиндистон – кунига тахминан 1,5 миллион баррел, Хитой – кунига деярли 2 миллион баррел нефт сотиб олади.

Агар бу давлатлар Россия нефтидан воз кечса, бу нафақат Кремлга зарба бўлади. Бу — логистик занжирларнинг бузилиши, бозорда танқислик ва нархларнинг кескин ошиши демакдир. Хусусан, Россия жорий йил июнь ойида кунига деярли 5 миллион баррел нефт экспорт қилган, бу эса жаҳон талабининг 4,5 фоизига яқин.

 

Қарор нима учун муҳим?

Дунё аллақачон энергия соҳасида беқарорлик ҳолатида. Ҳар қандай узилиш — бу нархларнинг чайқалиши дегани. Трамп таклиф қилаётган санксиялар натижасида нефт нархи кескин ошиши ва ортидан бензин, транспорт ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам қимматлашиши мумкин. Бу жараён АҚШ иқтисодиётига ҳам зарар етказади: нархлар ошиши инфлятсияни кучайтиради, бу эса америкалик сайловчилар орасида норозиликни кучайтиради. Айрим таҳлилчиларга кўра, ҳатто Трампнинг ўзи ҳам сўнгги дақиқаларда қарорини ўзгартириши мумкин — Москвага ачиниб эмас, ўз сиёсий манфаатларидан келиб чиқиб.

Аммо ҳаммаси бу қадар оддий эмас. Трамп аввал ҳам кўп маротаба таҳдидлар билан чиқиш қилиб, сўнгра орқага қайтган. Масалан, 2 апрел куни эълон қилинган «ўзаро тарифлар» бозорлардан босим бўлгач, тезда юмшатилган эди. Аммо баъзида у чиндан ҳам қатъий ҳаракат қилади. Хусусан, июн ойидаги Эроннинг ядровий инфратузилмасига ҳужум бунга мисол. Шундан сўнг нефт нархи дарҳол 3 фоизга кўтарилди.

 

Ҳиндистон ва Хитой нима қилиши мумкин?

Ҳиндистон, ҳозир АҚШ билан мураккаб музокаралар олиб бораётгани сабабли, Россиядан нефт импортини қисқартириши эҳтимолдан холи эмас.

Хитой эса бундай босимга бўйсунмайди — у аллақачон АҚШ тарифлари остида яшамоқда ва Россия билан энергетик ҳамкорликни узоқ муддатли стратегик алоқалар деб ҳисоблайди.

Агар Ҳиндистон чекинадиган бўлса, бу Кремл учун жуда катта молиявий йўқотиш бўлади. Чунки Россия федерал бюджетининг 50 фоизгача бўлган қисми нефт ва газ экспорти ҳисобидан шаклланади. Хитой эса бу вазиятдан фойдаланиб, Россия нефтини янада арзон нархда харид қилишга уринади.

 

Бозорни нима кутмоқда?

Жаҳон ҳамжамиятида танлов кам. Форс кўрфазидаги нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ишлаб чиқаришни бироз ошириши мумкин. Лекин бу Россия нефтининг йўқолишини тўлиқ қоплай олмайди. Устига устак, Москванинг қандай жавоб қайтариши ҳам ноаниқ. Жавоб чоралари эса фақат беқарорликни кучайтиради.

Трампнинг биргина баёноти глобал занжирни ишга туширди, у ерда ҳамма нарса ўзаро боғлиқ: санкциялар, нархлар, савдо муносабатлари, сиёсий иттифоқлар. Ҳатто у бу санкцияларни амалда жорий қилмаса ҳам, таҳдиднинг ўзи бозорни силкитди — инвесторлар хавотирда, таваккал даражаси ошмоқдава геосиёсий босим кучаймоқда.

Меҳриноза Фармонова тайёрлади.