2024 йилда 14 та шундай ҳолат рўй берган, улардан 11 таси самолёт ичида, 3 таси эса Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида юз берган.
Шу билан бирга, соғлиги туфайли парвозга қўйилмаган йўловчилар сони ортиб бормоқда. 2024 йилда 46 нафар йўловчи парвоздан қолдирилган бўлса, 2025 йилнинг 6 ойида бундай ҳолатлар сони 61 нафарга етган. Бу саломатлик назорати кучайтирилаётганини кўрсатади.
Мутахассислар таъкидлашича, қон босими, ҳаракат чекланиши ва кислород етишмовчилиги каби омиллар парвоз пайтида айрим беморлар ҳолатини оғирлаштириши мумкин. Шу сабабли, ўткир ёки сурункали касалликка эга фуқароларнинг ҳаво транспортидан фойдаланиши жиддий тиббий баҳолашни талаб қилади.
Айни пайтда, Ўзбекистонда ҳаво транспортидан фойдаланувчи йўловчилар сони ҳам ортиб бормоқда. 2025 йилнинг биринчи ярмида 3 млн 952 минг киши самолёт орқали сафар қилган бўлиб, бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 866,6 минг нафарга кўп. Йўл ҳаракати сифатининг ошиши ва ички ҳамда халқаро парвозларга бўлган талаб бу ўсишнинг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.