Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, 2025 йилнинг дастлабки ярим йиллигида яширин иқтисодиёт ҳажми 265 трлн сўмдан ошди. Бу ўз ўрнида ялпи ички маҳсулотнинг учдан бир қисмини ташкил қилади.

Кўздан яширин иқтисодиёт икки асосий сегментга ажралади:
- Уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти — 201,3 трлн сўм (ЯИМда улуши 24,9 фоиз);
- Яширин иқтисодиёт — 64,3 трлн сўм (ЯИМда улуши 8 фоиз).
Кузатилмайдиган иқтисодиёт асосан қуйидаги тармоқларда тўпланган:
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 75,1 фоиз;
- Қурилиш соҳаси — 35,9%;
- Хизматлар соҳаси — 35,2 фоиз;
- Саноат — 10,5%.
Ушбу таҳлил шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш тармоқлари расмий статистика учун «кўринмас» бўлишда етакчилик қилган.
Ўзбекистоннинг яширин иқтисодиёти 2024 йилда 505,65 трлн сўмни ташкил қилган эди. Шундан норасмий иқтисодиёт ҳажми 383,64 трлн сўмга, яширин иқтисодиёт эса 122 трлн сўмга тенг бўлди.
Аввалроқ, кичик бизнеслар ЯИМнинг деярли ярми ҳиссасига тўғри келаётгани ҳақида маълумот берган эдик.
Маҳлиё Ҳамидова тайёрлади.