Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Президенти Администрациясининг департаменти бошлиқларига ўринбосарлар тайинланди.
Унга кўра:
Элмурод Иқболжон ўғли Нажимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига;
Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.