31 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди ва унга президент Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, томонлар савдо, иқтисодий ҳамкорлик, чегараолди инфратузилмаси, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ келишувларга эришган.
«Инфратузилмадан тортиб, гуманитар йўналишгача бўлган барча соҳалардаги қўшма лойиҳаларимиз нафақат икки давлат манфаатларига, балки бутун минтақа ва ундан кенгроқ ҳудудлар тараққиётига ҳам хизмат қилмоқда», — деган Саидов.
Қолаверса, 30 июл куни Бахтиёр Саидов Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашган. Музокаралар давомида Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида тайёргарлик кўриш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси, шунингдек, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолаган.