Uzum Nasiya оператори ярим йилда 130 фоизга кўпроқ фойда қилди

17:00 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йилнинг биринчи ярмида Uzum Nasiya хизматини кўрсатувчи Solution Lab АЖ соф фойдасини қарийб икки бараварга оширди. Молиявий натижалар компания тушуми ва активларининг кескин ўсганини кўрсатмоқда.

Uzum nasiya

Uzum Nasiya операти ҳисобланган Solution Lab АЖ 2025 йилнинг биринчи ярим йилида 311,9 миллиард сўм соф фойда кўрди. Бу 2024 йилнинг мос давридаги 136 миллиард сўм билан солиштирилганда 129,4 фоизга кўпдир.

Компания молиявий ҳисоботига кўра, бу ўсиш умумий соф тушумнинг кескин кўпайиши орқали таъминланган. 2024 йилнинг биринчи ярмида 524 миллиард сўм бўлган тушум, 2025 йилда 1,4 трлн сўмга ўсиб, жами 1,9 трлн сўмга етди.

Бироқ харажатлар ҳам анча кўпайган. Компаниянинг умумий харажатлари 371 миллиард сўмдан 1,6 трлн сўмгача ошган. Шу билан бирга, Solution Lab АЖ давлат бюджетига 5,7 миллиард сўм миқдорида даромад солиғи тўлаган.

Компания активлари ҳам ижобий динамикани намоён этган. 2025 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, жами активлар ҳажми 186,4 миллиард сўмга кўпайиб, 1,2 трлн сўмга етган.

Uzum Nasiya ўзининг онлайн тўлов ва насия хизматлари орқали бозордаги мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Молиявий кўрсаткичлар бу хизматга бўлган талаб ортиб бораётганини англатади.