Ўзбекистонда оқаётган нефт, «ўлим гуруҳи»даги терма жамоа ва сўконғич ҳокими ўринбосари — 29 июл дайжести
Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар, ҳодисалар ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз
Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар, ҳодисалар ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз
Улар орасида ҳоким, прокурор, ИИБ ва солиқ бошқармаси раҳбарлари бор.
2026–2028 йилларда Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафака миқдорлари ҳар йили инфляция даражасидан юқори оширилиши режалаштирилмоқда. Бу фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилашга қаратилгани айтилмоқда.
Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп Москвага «ўн-ўн икки кун» муҳлат берилишини айтган эди.
Қатар ҳукуматидан Трамп маъмуриятига «шартсиз совға» сифатида берилган ҳашаматли самолётнинг қайта жиҳозланиши бошланди. Айрим манбалар лойиҳа қийматини 1 миллиард долларга баҳоламоқда.
Хитой компаниялари Ўзбекистонда саноат, геология ва экология соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ярим миллиард долларлик инвестиция фонди ташкил этишни таклиф қилди.
2026 йилги аёллар ўртасидаги Осиё Кубогининг қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги чемпион Хитой ва Корея Халқ Демократик Республикаси билан бир гуруҳдан жой олди.
Сингапурда бўлиб ўтган сув спортлари бўйича жаҳон чемпионати доирасидаги World Aquatics федерацияси Конгрессида Шаҳноза Мирзиёева ташкилотнинг бюроси аъзолигига қабул қилинди. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
30 июлдан 1 августгача кучли ёмғирлар туфайли Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида сел-сув тошқини хавфи борлиги айтилди.
ЖСТ маълумотларига кўра, ҳар 54 боладан биттасида аутизм спектр бузилиши аниқланади. Илгари бу ҳолат фақат генетик омиллар билан изоҳланган бўлса, сўнгги тадқиқотларда экологик ифлосланиш ва ҳомиладорлик давридаги хавф омиллари ҳам…