«Жонсиз» эфир, судга оширилган Мубашшир Аҳмад иши ва Мирзиёевдан Путинга таъзия — 24 июл дайжести
Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар, ҳодисалар ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз.
Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар, ҳодисалар ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз.
Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ Ички ишлар вазирлиги ходими Жалил Атамбаевни ҳибсга олди. У уюшган жиноий гуруҳ фаолиятини молиялашда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.
Журналист Руслан Сабуровнинг ёзишича, Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг тонгги жонли эфири ҳақиқат айтилгани учун тўхтатилган. Фаоллар бундай ҳолатни сўз эркинлигига таҳдид сифатида баҳоламоқда.
Юсупов Амонбек Абдулхақович Озарбойжонда ушланиб, расмий Тошкент сўровига биноан юртига экстрадиция қилинди.
Бундан буён БАА ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари халқаро гувоҳнома расмийлаштирмасдан ёки имтиҳон топширмасдан туриб ҳам, ўз миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси билан транспорт бошқариши мумкин.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин номига Амур вилоятидаги йўловчи самолёти ҳалокати муносабати билан таъзия мактуби йўллади.
Жорий йилнинг 14 июл куни Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновга нисбатан очилган жиноят иши судга юборилди. Бу ҳақда унинг адвокати Руслан Содиқов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Грузияни «Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўли лойиҳасида иштирок этишга чақирди.
Ниппур шаҳрида топилган 4400 йиллик тош лавҳ афсонасида Ишкур номли ёмғир маъбуди ва унга ёрдамга келган ҳийлакор Лиса ҳақида сўз боради. Бу — Лисанинг қутқарувчи қаҳрамон сифатидаги илк образларидан бири.
Илон Маскнинг Neuralink компанияси 2031 йилга қадар ҳар йили 20 минг беморга нейрочип ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу лойиҳа компанияга $1 млрд йиллик даромад келтириши мумкин.