1 августдан маош ва пенсиялар ошмоқда: тўловлар ва жарималар ҳам кўтарилди

13:00 | 6 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, стипендия, пенсиялар, шунингдек базавий ҳисоблаш миқдори ошди. Бу эса солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва давлат хизматлари учун тўловлари учун қўлланилади.

Maosh va jarimalarФото: Daryo.uz

Vaqt.uz ушбу ўзгаришларнинг янги миқдорларини ҳисоблаб, улар ҳақида батафсил маълумот тақдим этади.


Базавий ҳисоблаш миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдори эса 412 минг сўмга етказилди. Шу пайтгача у 375 минг сўмни ташкил этаётганди.

 

Иш ҳақи ва стипендиялар

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 млн 155 минг сўмдан 1 млн 271 минг сўмга оширилди.

2025 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ҳам 10 фоизга оширилди.

 

 

Стипендия миқдорлари

Тури

Аввалги миқдори

Янги миқдори

Ўртача стипендия

517 880 сўм

569 668 сўм

«Аъло» баҳолар учун стипендия

621 456 сўм

683 602 сўм

Базавий стипендия

400 000 сўм

440 000 сўм

 

 

Пенсия ва нафақадаги ўзгаришлар

Тўлов тури

Аввалги миқдори

Янги миқдори

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори

428 000 сўм

471 000 сўм

Ёшга доир энг кам пенсия миқдори

834 000 сўм

918 000 сўм

Меҳнатга лаёқатсизлар ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар учун нафақа

920 000 сўм

1 012 000 сўм

Иш стажи тўлиқ бўлмаган ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори

920 000 сўм

1 012 000 сўм

Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдагилар учун нафақа

745 000 сўм

820 000 сўм

Иш стажи тўлиқ бўлмаган ёшга доир пенсия (қўшимча тўловлар ҳисобга олинган ҳолда)

745 000 сўм

820 000 сўм

 

Жарималар қанча бўлди?

Қоидабузарлик тури

Жарима миқдори

Хавфсизлик камари йўқ

206 000 сўм

Дори қутиси ва техник кўрик йўқлиги

206 000 сўм

Йўл белгиларига риоя қилмаслик

206 000 сўм

Ҳужжатсиз юриш

412 000 сўм

Суғуртасиз юриш

412 000 сўм

Қизил чироқда ўтиш

1 236 000 сўм

Белгиланмаган жойда тўхташ

824 000 сўм

Телефондан фойдаланиш

1 236 000 сўм

Давлат рақамисиз юриш

2 060 000 сўм

Тезликни 20km/h гача ошириш

412 000 сўм

Тезликни 20–40km/h гача ошириш

2 060 000 сўм

Тезликни 40km/h дан ортиқ ошириш

3 708 000 сўм

Қарама-қарши йўналишга чиқиш

4 120 000 сўм

Маст ҳолда кўрикдан бош тортиш

6 180 000 сўм

Маст ҳолда бошқариш

10 300 000 сўм

Рухсатсиз тонировка (1-марта)

10 300 000 сўм

Рухсатсиз тонировка (такрорий)

8 240 000 сўм


Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (ҳар ойлик миқдор)

Тўлов тури

Миқдори

3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун

360 000 сўм

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун

275 000 сўм

Оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча

165 000 сўм

Оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча

110 000 сўм