Бу жараён орқали ота-оналар болаларини яшаш манзилига бириктирилган мактабдан ташқари бошқа таълим муассасасига жойлаштириш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши ҳам 1 августдан давом эттирилмоқда. Бу хизмат мактабини ўзгартирмоқчи бўлган ота-оналар учун қулай электрон тартибда амалга оширилади.
Бола микроҳудуддан ташқари мактабга қабул қилинганидан сўнг, аввал микроҳудуд бўйича юборилган ариза автоматик равишда асосий мактабга ўтказилади. Бу қабул жараёнини ортиқча қоғозбозликдан холи қилади ва мактаблар ўртасидаги маълумот алмашинувини тезлаштиради.
Электрон қабул жараёнлари бўйича саволлар туғилса, 71-203-07-04 ёки 71-203-04-03 рақамлари орқали ёки телеграмдаги @mymaktab_uz расмий канали орқали жавоб олиш мумкин.