Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар қўмиталари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс фирибгарлик йўли билан талаб қилинган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Дастлабки суриштирув натижасида, у аэропортда ишга жойлаштириш учун ўнга яқин фуқародан 500–1000 АҚШ доллари миқдорида пул олганини тан олди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бу шахсдан жабр кўрган бошқа фуқароларни аниқлаш ишларини давом эттирмоқда.