Янги тартибга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун жариманинг энг кам миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 5 баравари — 2 млн 60 минг сўм этиб белгиланди (аввал 1 баравар эди). Жарима миқдори ҳолатга қараб БҲМнинг 12 бараваригача — 4 млн 944 минг сўмгача етиши мумкин.
Агар айни ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил ичида қайта содир этилса, жарима миқдори янада катта бўлади — БҲМнинг 12 бараваридан 30 бараваригача, яъни 4 млн 944 минг сўмдан 12 млн 360 минг сўмгача. Шунингдек, 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилиши мумкин.
Ушбу қонун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунишни таъминлаш ва уларнинг хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.