Қонунга кўра, сотувчилар олди-сотди шартномасида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга ундайдиган нормалар жорий этилди. Агар сотувчи шартномада белгиланган муддатда товарни топширмаса, кечиккан ҳар бир вақт бирлиги учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бироқ пенянинг умумий суммаси товар баҳосидан ортиқ бўлмаслиги шарт.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ўзгартишлар киритилиб, ички ишлар органлари ходими ёки Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари кучайтирилди.
Яна бир муҳим ўзгариш сифатида барча озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фақат ёдланган туздан фойдаланиш мажбурий этиб белгиланди. Бу аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш ва йод етишмовчилиги оқибатларини олдини олишга қаратилган.
Янги қонун қонун устуворлигини таъминлаш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини амалий ҳимоя қилиш имкониятларини кенгайтиради.