Марко Рубио Медведев таҳдидлари устидан кулди: Россия АҚШга бас кела олмайди

10:00 | 3 дақиқада ўқилади.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио РФ хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг ядровий уруш ҳақидаги баёнотларини кулгуга олди. Унга кўра, Россия нафақат АҚШ, балки Европа давлатларига ҳам оддий ҳарбий йўл билан қарши чиқа олмайди.

Marco rubio 77

Марко Рубионинг сўзларига қараганда, ядровий уруш ҳақидаги таҳдидлар реал асосга эга эмас ва бундай урушнинг содир бўлиши «тасаввур қилиб бўлмас нарса». У бу фикрларни Fox News телеканалига берган интервьюсида билдирди.

АҚШ давлат котиби таъкидлашича, Россия ядровий қурол ҳақида гапиргани билан у амалда АҚШ билан оддий ҳарбий қуроллар орқали кураша олмайди. У 2022 йилдаги Украина уруши мисолида Россиянинг ҳарбий ожизлигини мисол сифатида келтирди. Ўша пайтда Украинада Европадаги энг йирик армия ҳам йўқ эди, деди у.

«Менимча, шубҳа йўқки, Россия оддий ҳарбий салоҳиятда АҚШга ҳам, Европанинг кўплаб давлатларига ҳам қарши тура олмайди. Улар учун бу жуда қийин бўларди», — дея қайд этди Рубио.

Шунингдек, у АҚШ Россия билан тўлиқонли уруш ҳақида қайғурмаслигини айтди. Энг хавфли сценарий — техник хатолар ва стратегик ҳисоб-китобдаги нуқсонлар туфайли ядровий инцидент келиб чиқиши мумкинлигидир.

Унинг таъкидлашича, Россия стандарт ҳарбий имкониятларга эга эмаслиги сабабли у тактик ядровий қуроллар ёрдамида фақат майдонда таҳдид қиляпти. Аммо бундай сценарий амалга ошиши эҳтимоли жуда паст ва реал воқеликдан йироқ, деб ҳисоблайди Рубио.

Fox News билан суҳбатда у: «Бу ҳақида ўйлаб ҳам ўтиришга ҳожат йўқ, чунки бу ҳар қайси томон учун нореал», — дея хулоса қилди.