Визасиз сафар қилиш имкониятини берувчи ушбу давлатлар орасида Туркия, Россия, Қозоғистон, Хитой, БАА, Таиланд, Малайзия, Грузия, Арманистон каби турли минтақаларда жойлашган мамлакатлар мавжуд. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу рўйхат ни Telegram’dаги расмий саҳифасида тақдим этди.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари 29 та давлатга кириб келган пайтда, чегарада туриб виза олиши мумкин. Улар қаторида Индонезия, Саудия Арабистони, Ямайка, Малдив ороллари, Непал ва бошқалар бор.
Яна 13 та давлатга эса электрон тарзда — уйдан туриб онлайн ариза топшириб, виза олиш орқали сафар қилиш мумкин. Масалан, Ҳиндистон, Ветнам, Эфиопия, Нигерия ва Габон электрон виза орқали саёҳатни амалга ошириш мумкин бўлган давлатлар сирасига киради.