Талабалар турар жойи учун аризалар қабул қилиш жараёни бошланди

12:30 | 2 дақиқада ўқилади.

1 августдан Ўзбекистон талабалари турар жойларида яшаш учун аризаларини my.gov.uz портали орқали юбориши мумкин. Бу жараён Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Talabalar turarjoyi

Регламентга кўра, дастлаб имтиёз ва устуворликка эга талабгорлар турар жойларга қабул қилинади. Шундан сўнг умумий рўйхатдаги талабаларга ётоқхоналарда қолган бўш ўринлар ажратилади.

Бўш ўринлар қуйидаги тартибда тақсимланади: 1-курс талабалари учун 55–65 фоиз, 2-курс талабалари учун 15–20 фоиз, 3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20–25 фоизгача.

Аризаларни қабул қилиш жараёни 1 августдан бошланиб, ўқув йили якунига қадар давом этади. Бу талабаларга турли вақтларда ариза топшириш имконини яратади.

Мазкур тартиб талабаларнинг турар жой масаласини шаффоф ва адолатли ҳал этишга қаратилган бўлиб, уларнинг яшаш шарт-шароитларини яхшилашга хизмат қилади.