Меморандум доирасида томонлар интерлайн ва код-шер ҳамкорликни йўлга қўйиш, юк ташиш соҳасида қўшимча имкониятларни жорий этиш ва хизмат сифати даражасини ошириш бўйича келишувга эришган.
Uzbekistan Airways бошқаруви раиси Шухрат Ҳудайқулов меморандум бўйича сўз юритар экан, Хитойнинг авиабозори миллий авиакомпания учун стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлаган. Унга кўра, China Southern билан шериклик икки томонлама авиақатновларни кенгайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва Ўзбекистон-Хитой алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
China Southern Airlines президенти ва бош директори Хан Веншен ҳам мазкур ҳамкорлик орқали йўловчиларга кўпроқ рейслар, юқори сифатли хизматлар ва минтақалараро иқтисодий ва маданий алоқаларни кучайтириш имкони яратилишини билдирган.
«Тузилган битим Uzbekistan Airways’нинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва асосий минтақалардан бири билан транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича барқарор йўналишининг мантиқий давоми ҳисобланади», дейилади авиакомпания баёнотида.