Сўнгги йилларда K-beauty маҳсулотлари АҚШда 1,7 млрд долларлик бозорга эга бўлди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 50 фоизга кўпдир. Арзон нархлар, ноёб таркибий қисмлар ва Жанубий Корея маданиятининг оммалашиши бу ўсишга туртки бўлган. Аммо янги тарифлар нархларни ошириши ва айрим харидорларни бозордан чиқариши мумкин, дея ёзмоқда BBC.
K-beauty чакана сотувчилари, жумладан Santé Brand ва Senti Senti, тарифлар ҳақидаги хабардан сўнг маҳсулотларга талабнинг кескин ошганини айтишди. Айрим мижозлар «тўфон»дан олдин заҳира тўплашга ҳаракат қилган. Иқтисодчи Мунсоб Лининг фикрича, нархлар ўсиши айниқса Amazon каби платформаларда ишлайдиган кичик сотувчилар учун оғир зарба бўлади.
Шу билан бирга, катта косметика компаниялари юқори фойда маржаси туфайли божларнинг таъсирини юмшатишга қодир бўлади. Аммо маҳсулотни тўғридан-тўғри Жанубий Кореяда ишлаб чиқарадиган кичик фирмалар харажатларни ушлаб туришда қийналади. Таъсир бироз вақтдан кейин тўлиқ сезилади.
Муттахассислар айтишича, нархлар кўтарилса ҳам АҚШдаги содиқ мижозлар K-beauty маҳсулотларидан воз кечмайди. Аммо улар аввалгидек кўп миқдорда эмас, камроқ сотиб олиш эҳтимоли юқори. Маҳаллий америкалик брендлар ҳалигача Жанубий Корея маҳсулотларига тенглаша олмаётгани ҳам бу талабни сақлаб туриши мумкин.