Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, отилиш 3 август куни маҳаллий вақт билан соат 4:50 да қайд этилган. Охирги марта вулқон тахминан 1550 йилда фаоллашгани маълум.
Камчатка вулқон отилишига қарши кураш гуруҳи (KVERT) хабарига кўра, отилиш вақтида кул устуни 5–6 километр баландликка кўтарилган. Кул тўдаси шарқ томон 75 километргача ёйилган. Ҳодиса муносабати билан вулқон учун «тўқ сариқ» авиация хавф-хатар коди белгиланган, бу айниқса паст баландликда учувчи самолётлар учун жиддий таҳдидни англатади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларга отилиш ҳудудига яқинлашмасликни қатъий тавсия қилмоқда. Шунингдек, вулқонга чиқиш ёки ҳудудга бориш уринишлари мутлақо тақиқлангани қайд этилган.
«Крашенинников» вулқони Камчатканинг Шарқий вулқон камари таркибига киради ва минтақа маъмурий маркази Петропавловск-Камчатскийдан тахминан 200 километр узоқликда жойлашган. Мутахассислар отилиш фаолиятининг қанча вақт давом этишини айтиб бериш қийинлигини, аммо вазият доимий назоратда эканини билдиришган.