Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз саёҳат имкониятлари кенгаймоқда

21:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари 40 га яқин давлатга визасиз кириши, яна 42 та мамлакатга эса соддалаштирилган тартибда боришлари мумкин.

Turkiya

2023–2025 йилларда Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд, Ўмон, Эрон каби 10 га яқин давлат билан визасиз режим жорий этилди. Шунингдек, Саудия Арабистони, Қатар, Вьетнам каби мамлакатлар виза талабларини енгиллаштирди.

Визасиз саёҳат мумкин бўлган давлатлар қаторига Европа ва МДҲда Арманистон, Беларус, Молдова, Гуржистон, Озарбойжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Украина киради. Осиёда БАА, Эрон, Мўғулистон, Малайзия, Таиланд, Тожикистон, Туркия, Шри-Ланка, Хитой, Ўмон ва Филиппинлар мавжуд. Африкада Кения, Гамбия, Кот-д’Ивуар, Намибия, Сейшел ороллари, Америка ва Кариб денгизи ҳудудида эса Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Доминика, Гаити, Гренада, Сент-Винсент ва Гренадиналар, Суринам бор. Яқин Шарқда эса Фаластинга визасиз кириш мумкин.

Ташқи ишлар вазирлиги айрим давлатларда визасиз ёки соддалаштирилган тартибда саёҳат қилиш муддати чекланганини (масалан, 30 ёки 90 кун) эсга солади ва сафар олдидан янгиланган маълумотларни текширишни тавсия этади.\

Ҳозирда яна ўнлаб давлатлар билан визасиз ёки енгиллаштирилган тартибда саёҳат қилиш бўйича музокаралар давом этмоқда. Вазирлик ушбу йўналишдаги ишларини изчил давом эттириб, фуқаролар учун халқаро саёҳат имкониятларини янада кенгайтиради.