Тадқиқотчилар 14 ёшдан 68 ёшгача бўлган 76 кишининг организмидаги саккизта муҳим тизимни таҳлил қилиб, 45 ёшдан 55 ёшгача бўлган даврда танадаги энг кескин биологик ўзгаришлар юз бераётганини кузатган. Хусусан, қариш жараёнида юрак-қон томир тизими, айниқса, ички органларни қон билан таъминловчи асосий қон томир — аорта сезиларли даражада эскира бошлар экан.
Олимлар қариш жараёни узлуксиз эмас, балки тўлқинсимон равишда кечишини қайд этишган. Уларнинг фикрича, айнан қон томирлари тананинг турли қисмларига қаришни бошловчи молекулаларни тарқатувчи асосий восита ҳисобланади.
Ушбу илмий иш муаллифлари, танадаги «биологик ўзгариш нуқталари»ни чуқурроқ ўрганиш қариш жараёнини тўхтатиш ёки секинлаштиришнинг янги имкониятларини яратиши мумкин, деб ҳисоблайди.