2 август куни содир бўлган совуқ ҳаво оқими натижасида Янги Жанубий Уэлс штатида айрим жойларда қор қоплами 40 сантиметрга етди. Бу 1980-йиллар охиридан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Бредберининг таъкидлашича, Янги Жанубий Уэлсга қўшни Квинсленд штатининг айрим ҳудудларида ҳам сўнгги 10 йил ичида илк бор қор ёғди. Унинг фикрича, иқлим ўзгариши Австралияда об-ҳавони тобора беқарорлаштириб, ноодатий ҳолатларни кўпайтирмоқда.
Бу сафарги ҳолат фақат қор миқдори билан эмас, балки ёғингарчиликнинг шимолий текисликларнинг катта қисмига тарқалиши билан ҳам ғалати ҳисобланади.
Маълумот учун, шу йил 22 май куни Австралияда рекорд даражада сув тошқини содир бўлиб, уч киши ҳалок бўлган, яна бир киши бедарак йўқолган эди. Ўшанда ҳам Янги Жанубий Уэлс энг кўп зарар кўрган ҳудуд бўлган.