Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хорижлик талабалар сони ўсиши мамлакатдаги олий таълим тизими ва халқаро ҳамкорликнинг кенгайиши билан изоҳланмоқда.
Ҳиндистон фуқаролари Ўзбекистонда таълим олиш бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этди — 2 780 нафар. Иккинчи ўринни Туркманистон эгаллаб, 2 622 нафар талабани юборган. Учинчи ўринда эса Тожикистон турибди — 1 145 нафар.
Шунингдек, Хитойдан 459 нафар, Жанубий Кореядан 381 нафар, Покистондан 348 нафар, Қирғиз Республикасидан 263 нафар, АҚШдан 232 нафар, Афғонистондан 167 нафар ва Туркиядан 161 нафар талаба келган.
Бундан ташқари, турли бошқа давлатлардан ҳам 988 нафар талабалар Ўзбекистонда таълим олишни танлаган. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мамлакатдаги олий ўқув юртларининг академик имкониятлари, халқаро талабалар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва арzon ўқиш имкониятлари ушбу кўрсаткичнинг ўсишига хизмат қилмоқда.
Ўзбекистонда халқаро таълим алоқаларини ривожлантириш, хорижлик талабалар учун таълим сифатини ва инфратузилмани янада яхшилаш бўйича ишлар давом этмоқда. Бу эса мамлакатни минтақа бўйича билим марказларидан бирига айлантириш мақсадини кўзлайди.