Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар экспорт қилган гиламларнинг асосий қисми қўшни Қирғизистон бозорига йўл олди. Давлат статистика қўмитасининг эълон қилган маълумотларига кўра, йилнинг биринчи олти ойида Қирғизистон Ўзбекистондан 1,1 миллион квадрат метр гилам импорт қилган.
Гилам экспортидаги бошқа етакчи бозорлар қуйидагилар бўлди:
— Озарбайжон — 969 минг м²,
— Афғонистон — 725 минг м²,
— Россия — 429 минг м²,
— Қозоғистон — 334 минг м²,
— бошқа давлатлар — 61 минг м².
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январ-июн ойларида хорижга қиймати 10,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,6 млн м² гилам экспорт қилган. Бу эса ҳар бир квадрат метрнинг ўртача экспорт нархи 3 доллардан иборат эканини кўрсатади.