Associated Press маълумотларига кўра, улар космик лазерлар билан жиҳозланган кўринмас кемалар ёрдамида йўлдошларни уриб тушириш, шунингдек, ион двигателли махсус сунъий йўлдошлар орқали ҳужум қилиш усулларини кўриб чиқмоқда.
Хитойда Starlink тармоғи мамлакат хавфсизлиги учун таҳдид сифатида баҳоланмоқда. Бунга Маскнинг компанияси АҚШ разведка ва ҳарбий идоралари билан яқин ҳамкорликда эканлиги асос қилиб кўрсатилади. Мутахассислар фикрича, ушбу хавотир айниқса Россия–Украина уруши бошлангач кучайган, чунки Украина уруш давомида Starlink алоқа хизматидан фаол фойдаланмоқда.
Starlink — SpaceX компаниясининг глобал интернет тармоғи бўлиб, минглаб кичик сунъий йўлдошлар орқали ер шаридаги узоқ ҳудудларга интернет хизматини тақдим этади. Хитой расмийлари ва олимлари бу тизимнинг ҳарбий қўлланилиши имкониятидан хавотир билдирмоқда.
Масаланинг долзарблиги Хитойнинг келгуси йилларда космик мудофаа стратегиясини такомиллаштириш ва сунъий йўлдошларга қарши технологияларни ривожлантириш режалари билан ҳам боғлиқ.