Ҳиндистон Трампнинг танқидларига жавоб берди: «Ғарб ҳам Россия билан савдо қиляптику?»

08:40 | 4 дақиқада ўқилади.

Ню Деҳли АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россиядан нефт импорти бўйича танқидларини асоссиз деб атади. Ҳиндистон расмийлари мамлакат ўз манфаатларини ҳимоя қилишини, Ғарб эса ўзини иккиюзламачи тутаяпти, деб баҳо берди.

Trump india oil

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россия нефтини сотиб олаётгани учун Ҳиндистонга нисбатан кескин танқидлари ортидан, Ню Деҳли расмийлари расман жавоб қайтарди. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги билдиришича, мамлакат Россиядан нефт харид қилишга Ғарб мамлакатларининг ўзи сабабчи бўлган. Ушбу давлатлар ўзи танқид қилаётган савдони давом эттираяпти, деди вазирлик.

«Бизга танбеҳ бераётган ўша мамлакатлар Россия билан савдо алоқаларини давом эттираяпти. Улар учун бу савдо ҳаётий зарурат эмас. Биз эса аҳолимиз учун энергия манбаларини барқарор ва арзон нархларда таъминлашга мажбурмиз», — дейилади вазирлик баёнотида.

Ҳиндистон Украинада уруш бошлангандан сўнг анъанавий етказиб берувчилар Европа бозорига юз бурган сабабли Россия нефтини сотиб олмоқдаки, Ню Деҳлига кўра, АҚШ ўша пайтда глобал энергетика бозорини барқарорлаштириш мақсадида бундай харидларни қўллаб-қувватлаган.

Ҳиндистон Ғарбни иккиюзламачиликда айблаб, Европа Иттифоқи ҳамон Россиядан нефт, ўғитлар, металлургия маҳсулотлари олаётганини, АҚШ эса уран, кимёвий моддалар ва ҳосилдорлик воситаларини харид қилаётганини эслатди.

«Ҳиндистон танқидга лойиқ эмас. Биз йирик иқтисодиёт сифатида ўз миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишга ҳақлимиз», — дея баёнот берган Ҳиндистон ТИВ.

Ҳиндларнинг бу баёноти Трампнинг 1 августда билдирган таҳдидидан кейин эълон қилинди. Унда АҚШ президенти агар Москва 8 августгача Украинадаги урушни тўхтатмаса, Ҳиндистонга 25 фоизлик бож жорий этилишини айтган, бу божлар 100 ёки ҳатто 500 фоизгача оширилиши мумкинлигини билдирган.

Трамп шунингдек, Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олиш билан чекланиб қолмасдан, бироқ Украинадаги қурбонларларга парво қилмасдан уни қайтадан сотиб, катта фойда олаётганини таъкидлаб ўтди.