БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда 2026–2030 йиллар учун мўлжалланган янги беш йиллик ҳамкорлик дастурини имзолаш истиқболи муҳокама қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Хабар берилишича, Ўзбекистон ва БМТ барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда мустаҳкам ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда. Жорий даврда O‘zbekiston ва БМТ ҳамкорлигида 160 га яқин қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Сўнгги бир неча йилда эса Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясда 13 та резолюция қабул қилинди.
Ҳозирда мамлакатда «BМT-Аёллар ташкилотига тегишли ваколатхона очилган ва давлат хизмати масалаларига бағишланган халқаро форум ҳам ҳамкорликда ўтказилган. Самарқандда эса ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Глобал барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) индексида дунёдаги энг илғор бешта давлат қаторига кирди. БРМга эришиш нуқтаи назаридан БМТ билан ҳамкорлик бўйича янги беш йиллик дастур имзоланиши кутилмоқда.
Учрашувда томонлар мавжуд лойиҳаларни кенгайтириш ва амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканлигини тасдиқлади.