Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–июн ойларида банк тизими умумий соф фойдаси 6,5 трлн сўмни ташкил этди. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 991 млрд сўмга ёки 18 фоизга кўпдир.
Энг кўп фойда олганлар орасида
Миллий банк — 1,005 трлн сўм (+60,3 млрд)
Саноат-қурилиш банки — 808,6 млрд сўм (+40,2 млрд)
Hamkorbank — 806,8 млрд сўм (+138,7 млрд) эгаллади.
Bизнес ривожлантириш банки ҳам катта ўсиш қайд этди — +697,7 млрд сўм.
Шу билан бирга, олти банк ярим йилликни зарар билан якунлади. Энг катта зарар кўрган банклар:
Ипотека банк — 584,3 млрд сўм
Apexbank — 49,3 млрд сўм,
Yangibank — 47,3 млрд сўм йўқотди.
Топ‑10 фойда олувчи банклар рўйхати биринчи чоракдан бери ўзгаргани йўқ. Хусусий банклар орасида:
Octobank — +112,6 млрд
Agrobank — +176,6 млрд
Universalbank — +65,2 млрд фаол ўсиш кўрсатди.
Молия бозори таҳлилчилари хусусий банкларнинг, айниқса чакана мижозлар ва рақамли хизматларга йўналтирилганларининг самарадорлик ва маржиналликда устун келаётганини таъкидламоқда. Трансформация жараёнини тугатмаган давлат банклари эса ҳануз зарар кўрмоқда.
2024 йил июн ойида Марказий банк давлат улуши банк тизимида 50 фоиздан пастга тушганини маълум қилган эди. 2020–2025 йиллар стратегияси доирасида йирик давлат банкларини хусусийлаштириш жараёни давом этмоқда.