Ўзбекистон ва Туркманистон Каспий орқали янги транспорт йўлагини муҳокама қилди

21:20 | 2 дақиқада ўқилади.

БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов Туркманистоннинг масъул вазирлари билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Kaspiy

Қайд этилишича, учрашувда икки томонлама транспорт алоқаларини ривожлантириш бўйича бир қатор амалий масалалар муҳокама қилинган.

Махкамов Туркманистоннинг автомобил транспорти вазири Бегенч Аннадурдиев ва темир йўл транспорти вазири Маммет Акмаммедов билан суҳбатлашган. Томонлар ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, хусусан, автомобил ва темир йўл орқали юк ташиш соҳаларида имкониятларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаган.

Маълум бўлишича, алоҳида эътибор халқаро мультимодал транспорт йўлакларини ривожлантириш масаласига қаратилган. Туркманистоннинг Каспий денгизидаги портларидан фойдаланган ҳолда халқаро мултимодал транспорт йўлакларини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилган.