Ташриф буюрганларнинг асосий қисмини Афғонистон фуқаролари ташкил қилади — 207,5 минг киши. Шунингдек, Тожикистондан 12,2 минг, Туркманистондан 1,6 минг киши келган. Россия (451), Туркия (276) ва Қозоғистондан (255) ташрифлар нисбатан камроқ қайд этилган.
Статистикага кўра, тижорат мақсадида келган хорижликлар сонининг кескин ортиши мамлакатда бизнес алоқалари фаоллашганини ва савдо-инвестиция муҳитининг кенгаяётганини кўрсатади. Бу ҳолат айниқса қўшни давлатлар билан савдо алоқаларида фаоллик ошганини англатади.
Экспертлар фикрича, бундай динамика келгусида хорижий сармоялар ҳажми ва халқаро ҳамкорлик имкониятларини янада оширишга хизмат қилиши мумкин.