Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze Uzbekistan қурилишига расмий изоҳ берди
Тошкент вилояти ҳокимлиги баёнотига кўра, лойиҳа орқали 10 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиб, хорижий туристлар сонини 5 миллионгача ошириш режалаштирилган. Шунингдек, ҳокимият лойиҳа атрофидаги экологик, қурилиш, кадастр ва санитария талабларига қатъий амал қилинишини ва мониторинг очиқ ўтказилишини кафолатлаган. Ер участкаларини ажратиш, ижарага бериш ва мулк ҳуқуқларини тан олиш масалаларида фуқароларга қонуний компенсациялар тўланиши таъкидланган.
Бундан ташқари, вилоят ҳокимлиги республиканинг амалдаги қонунчилигини бузишга, атроф-муҳитга ёки жамоат манфаатларига ҳар қандай зарар етказишга уринганларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини таъкидлаган. борилишини кафолатлади. Қонун бузилиш ҳолатларига нисбатан кескин чоралар кўрилиши таъкидланди.
Мирзиёев Туркманистонда орден билан мукофотланди
5 август куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Туркманистоннинг «Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» ордени тантанали равишда топширилди.
Маросимда Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва расмий делегация аъзолари иштирок этди. Давлат раҳбари юксак мукофот учун миннатдорлик билдириб, уни Ўзбекистон халқи ва Марказий Осиёдаги дўстлик ҳамкорлиги йўлидаги умумий саъй-ҳаракатларнинг эътирофи сифатида қабул қилишини таъкидлади.
«Шаҳарсозлик реновацияси»да мулкдорлар билан ҳисоблашиладими?
«Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди. Унинг асосий мақсади — эски ва авария ҳолатидаги биноларни замонавий, қулай ва энергия самарадор уйларга алмаштириш, мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда жараённи очиқ тарзда амалга оширишдир. Реновация фақат мулкдорлар розилиги ва нотариал келишув асосида амалга оширилиши белгиланган.
Қонун лойиҳасига кўра, мулкдорларга адолатли компенсация — янги уй-жой, пул ёки бошқа шаклда қоплаш таклиф этилади. Барча лойиҳалар жамоат муҳокамаси ва маҳаллий кенгашлар кўриб чиқиши орқали тасдиқланиши лозим. Иккинчи ўқишда ҳужжат депутатлар таклифлари билан такомиллаштирилади.
Ўзбекистон банклари ярим йиллик фойдасини 6,5 трлн сўмга етказди
Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–июн ойларида банк тизими умумий соф фойдаси 6,5 трлн сўмни ташкил этди. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 991 млрд сўмга ёки 18 фоизга кўпдир.
Энг кўп фойда олганлар орасида
Миллий банк — 1,005 трлн сўм (+60,3 млрд)
Саноат-қурилиш банки — 808,6 млрд сўм (+40,2 млрд)
Hamkorbank — 806,8 млрд сўм (+138,7 млрд) эгаллади.
Bизнес ривожлантириш банки ҳам катта ўсиш қайд этди — +697,7 млрд сўм.
Шу билан бирга, олти банк ярим йилликни зарар билан якунлади. Энг катта зарар кўрган банклар:
Ипотека банк — 584,3 млрд сўм
Apexbank — 49,3 млрд сўм,
Yangibank — 47,3 млрд сўм йўқотди.
Топ‑10 фойда олувчи банклар рўйхати биринчи чоракдан бери ўзгаргани йўқ. Хусусий банклар орасида:
Octobank — +112,6 млрд
Agrobank — +176,6 млрд
Universalbank — +65,2 млрд фаол ўсиш кўрсатди.
«Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон темир йўли», «Заифлик глобал индекси», «Инновацион хаб»: Мирзиёев БМТ анжуманида муҳим ташаббусларни илгари сурди
Мирзиёев БМТ анжуманида логистика, инфратузилма ва инновация бўйича муҳим ташаббуслар билан чиқди. Президент «Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон» темир йўлини жадал қуриш, «Транзит кафолатлари» глобал битимини ишлаб чиқиш, ҳамда халқаро донорлар иштирокида «Логистика интеграциясига кўмаклашиш жамғармаси»ни ташкил этишни таклиф қилди. Бу ташаббуслар минтақада савдо ва транспорт салоҳиятини оширишга қаратилган.
Мирзиёев, шунингдек, «Заифлик глобал индекси»ни яратиш, аграр соҳада Инновацион хаб ташкил этиш, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар бўйича форумлар ўтказиш ташаббусини илгари сурди. Ўзбекистон Халқаро таҳлил маркази фаолиятига қўшилиш ниятини ҳам билдирди.