Сурхондарёда 81 марта қоида бузган ҳайдовчи 30 млн сўм жарима тўлади

12:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Сурхондарё вилоятида Cobalt ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини 81 марта бузгани учун қарийб 30 миллион сўм жарима тўлади.

Mib

ЎзА хабарига кўра, фуқарога нисбатан Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармасига ижро ҳужжати келиб тушган. Қоидабузарликлар орасида тезликни ошириш, йўлчироқнинг қизил чироғида ҳаракатланиш ва бошқа қонунбузарликлар мавжуд бўлган.

Ҳайдовчи жарималарни узоқ вақт тўламай юргани учун унинг автомобили хатловга олинди ва вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Рейд давомида МИБ ва ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчини қарздорлик белгиланган муддатда қопламаса, автомашинаси аукционга чиқарилишини огоҳлантирди. Шундан сўнг ҳайдовчи қарийб 30 миллион сўм жаримани тўлаб, қарздорликни бартараф этди. МИБ қоидабузар ҳайдовчиларни ўз вақтида жарималарни тўлашга чақирди.