«Veolia Energy Tashkent» компанияси хабарига кўра, Шайхонтоҳур туманидаги бир қатор қозонхоналарда август ойи давомида режалаштирилган таъмир ва профилактика ишлари амалга оширилади. Мазкур ишлар иссиқлик манбаларининг ёзги режа асосида тўхтатилиши доирасида ўтказилмоқда.
Таъмир жараёнида ускуналар янгиланади, эски қисмлар алмаштирилади ҳамда насос ускуналарининг ишлаши текширилади. Бу ишлар тизимнинг барқарор ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган.
Иссиқ сув таъминоти қуйидаги сана ва манзилларда вақтинча тўхтайди:
- 4–5 август — Навоий 39 қозонхонаси (39-сонли уй, Навоий кўчаси, Олмазор МФЙ)
- 6–7 август — Навоий 37 қозонхонаси (37-сонли уй, Навоий кўчаси, Олмазор МФЙ)
- 11–12 август — Навоий 33 қозонхонаси (33-сонли уй, Навоий кўчаси, Ўқчи МФЙ)
- 13–14 август — Навоий 29 қозонхонаси (29-сонли уй, Навоий кўчаси, Ўқчи МФЙ)
- 18–19 август — Навоий 27 қозонхонаси (27-сонли уй, Навоий кўчаси, Ўқчи МФЙ)
- 20–21 август — Кўкча 1а қозонхонаси (1–12, 60а-сонли уйлар, Зиё Саид кўчаси, Кўкча МФЙ)
- 25–26 август — Зафаробод 12 қозонхонаси (1а, 2а, 2, 8–10-сонли уйлар, 456-сонли болалар боғчаси, ҚХЙ кўчаси, Зафаробод МФЙ)
- 27–28 август — Ипакчи 103 қозонхонаси (102–103, 107–110, 114–116-сонли уйлар, 105–106-сонли коттежлар, Истироҳат кўчаси, Ипакчи МФЙ)
Компания маълумотича, ушбу ишлар ёз мавсумида тизимнинг самарали ишлашини таъминлаш учун зарур ҳисобланади.