АҚШ Мудофаа вазирлиги Суриядаги Mission Support Site Green Village, H2 ва Mission Support Site Euphrates номли ҳарбий базаларни ёпди ва уларни маҳаллий курд кучлари — «Сурия Демократик Кучлари» (СДК) назоратига ўтказди. Бу ҳақда Пентагоннинг сўнгги ҳисоботида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, май ойида ушбу базалардан АҚШ ва коалицияга аъзо бошқа давлатларнинг аскарлари чиқиб кетган. Қисман улар Ироқ ва Суриядаги бошқа объектларга кўчирилган, бир қисми эса АҚШга қайтарилган. Олиб чиқилган аскарлар сони 500 га яқин эканлиги айтилмоқда. Айни пайтда Сурияда Америка Қўшма Штатларининг тахминан 1,400 нафарлик ҳарбий контингенти қолмоқда.
Ушбу ўзгаришлар Сурияда декабр ойида Башар Асад ҳукумати ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврида амалга ошмоқда. Янги ҳукумат билан АҚШнинг муносабатлари ҳали аниқ шаклланмаган.