Бухорода бош ҳисобчи ва ўринбосари «откат» билан қўлга тушди

14:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Олот тумани тиббиёт бирлашмаси масъуллари давлат маблағлари эвазига 40 млн сўм «откат» олишга уринган пайтида ушланган.

Dxx

Бухоро вилоятида Олот тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси ва унинг ўринбосари коррупцияга оид жиноят устида қўлга тушди. Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси хабарига кўра, улар бюджет маблағларини мансабдорлик мақсадида суиистеъмол қилишга уринган.

Маълумотларга кўра, бош ҳисобчи Ромитан туманида фаолият юритувчи, кийимдан ташқари нотўқима маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи хусусий корхона билан тиббиёт бирлашмаси эҳтиёжлари учун 400 дона ётоқ чойшаб харид қилиш бўйича шартнома тузган. У ўз ўринбосари билан тил бириктириб, шартномада ҳар бир чойшаб нархини 90 минг сўм ўрнига 190 минг сўм этиб кўрсатган.

Натижада умумий ҳаражат 76 млн сўмга чиқарилган ва ортиқча ҳисобланган 40 млн сўмни “откат” сифатида олиш режалаштирилган. Улар ушбу маблағдан олдиндан 32 млн сўмни хусусий корхона вакилининг ўзида қабул қилиб олиш пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 25,167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.