Чикунгуня безгаги Ўзбекистонга хавф солмайди — Санэпидқўмита

10:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Хитойда қайд этилган чикунгуня безгаги юртимиз аҳолиси учун хавф туғдирмаслигини маълум қилмоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси.

Chivin orqali tarqaladigan kasallik

Хитойнинг Гуангдонг провинциясида бир ҳафта ичида чикунгуня иситмаси билан касалланишнинг 2892 та янги ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ушбу вирусни тарқатувчи «Aedes aegypti» ва «Aedes albopictus» турига мансуб чивинлар Ўзбекистон табиий муҳитида учрамайди. Шу боис, инфекциянинг табиий йўл билан кириб келиши эҳтимоли йўқ.

Чикунгуня безгаги асосан ушбу тропик ва субтропик минтақаларда яшовчи чивинлар чақиши орқали юқади. Беморларда юқори ҳарорат, мушак ва бўғим оғриқлари, тошмалар пайдо бўлиши кузатилади. Касаллик кўп ҳолларда ҳаёт учун хавфли бўлмаса-да, оғир ҳолатларда тibbий ёрдам талаб қилади.

Қўмита мутасаддилари Ўзбекистонда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Хусусан, чивинлар ва бошқа қон сўрувчи ҳашаротлар популяциясини назорат қилиш, аҳолини хабардор қилиш, чегара ҳудудларда санитария назоратини кучайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мутасаддилар фуқароларни уй ва атроф-муҳитда чивинлар кўпайишига йўл қўймаслик, тозаликка риоя қилиш ва зарурат туғилганда ҳимоя воситаларидан фойдаланишга чақирди.