Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг Vaqt.uzʼга маълум қилишича, воқеа 2025 йил 28 июл куни Оҳангарон туманидаги Чинор маҳалласи ҳудудида жойлашган «Оҳангарон» сув омборида икки нафар ўсмир қиз сувга чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Оҳангарон туман прокуратураси ахборот берди.
Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотларига кўра, 19 ёшли Дурдона Пардаева ва Ниҳола Эркиналиева ўз яқинлари билан бирга омбор ҳудудига келишган. Улар қирғоқ қисмида чўмилаётган пайтда сувга тушиб кетган. Учинчи қиз — 2009 йилда туғилган Диёра Абдуғаниева эса қутқариб қолинган.
ФВВ қутқарувчилари томонидан олиб борилган излаш ишлари натижасида Дурдона Пардаеванинг жасади шу куни соат 20:00 ларда, Ниҳола Эркиналиеванинг жасади эса эртаси куни, 29 июль соат 08:50 ларда топилган.
Икки ҳолат юзасидан ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.