Ўзбекистонда қарийб 67 фоиз аҳоли кунига тавсия этилган миқдорда мева-сабзавот истеъмол қилмаяпти. Бу, ўз навбатида, гипертония, семизлик ва бошқа сурункали касалликлар тарқалишини рағбатлантираётгани қайд этилди. Тадқиқот доирасида 13 мингдан ортиқ хонадонда соғлиқ кўрсаткичлари, жумладан қондаги қанд ва холестерин даражалари ўрганилди.
Хабар қилинишича, Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳузуридаги Delivery Unit иштирокида амалга оширилган тадқиқот наfaqat аҳолининг овқатланишга оид билим даражасини, балки микроэлементлар етишмовчилиги ва турмуш тарзи билан боғлиқ касалликлар хавфини баҳолаш имконини берди. Экспертлар фикрича, саломатлик муаммоларининг асосий илдизи — нотўғри овқатланишда.
«Тўпланган маълумотлар асосида миллий даражадаги дастурлар ва ташаббуслар ишлаб чиқилади. Улар овқатланиш сифатини яхшилаш, касалликларнинг олдини олиш, аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган мақсадли ахборот кампанияларини тайёрлаш ва мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришга хизмат қилади», дейилади хабарда.
Ўзбекистонда овқатланиш ҳолатини баҳолаш бўйича олиб борилаётган тадқиқот катта аҳамиятга эга эканлиги ва бу саломатликни мустаҳкамлаш ва ҳаёт сифатини оширишга қаратилган илмий асосланган, комплекс ёндашув томон босилган муҳим қадам эканлиги ҳам таъкидланган.