1 майдан 31 августгача енгил автомобилларга олд ён ойналар «тонировка»си 412 минг сўмга туширилди

15:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда майдан августгача M1 тоифадаги (ҳайдовчилик ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган) автотранспорт воситалари учун тонировкага рухсатнома нархи арзонлашади. Бунда белгиланган тўлов 412 минг сўмни ташкил этади.

Tanirofka

Ўзбекистонда ҳар йили 1 майдан 31 августгача M1 тоифасига кирувчи автотранспорт воситалари учун орқа ва олд ён ойна шишаларини қорайтиришга енгилликлар берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосланган янги тартибда қайд этилган.

Ёз ойларида тонировка қилиш учун жисмоний ва юридик шахслардан 1 БҲМ — яъни 412 минг сўм тўлов ундирилади. Тўлов рухсатнома расмийлаштирилган санага боғлиқ бўлмасдан, тўлиқ амалга оширилади. Бу мудатдан бошқа вақтларда қуйидагича нарх амал қилади:

  • Орқа ён ойналар ва орқа ойна — бепул
  • Олд эшиклар ойналари — 8 БҲМ йиллик (3 296 000 сўм)

Қорайтиришга рухсат фақат белгиланган даврда амал қилади. Бундан ташқари, бу тартиб фақат M1 тоифали транспорт воситаларига нисбатан жорий қилинган.

Мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон ва 2021 йил 28 июлдаги 465-сон қарорларига киритилган ўзгартишлар асосида тасдиқланган.

Қонунбузарлик ҳолати аниқланса, белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин. Шу сабабли, ҳайдовчилардан белгиланган муддат ва талабларга қатъий риоя қилиш сўралмоқда.