Чилонзорда кўчани ялонғоч кезган шахсга чора кўрилди

21:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Ижтимоий тармоқларда жамоат жойида юриш-туриш қоидаларига зид ҳаракат қилган шахснинг видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ички ишлар органлари воқеа юзасидан расмий муносабат эълон қилди.

Yalangoch yigitФото:ibb.uz

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, 2025 йил 7 август куни Чилонзор туманида 2006 йилда туғилган фуқаро А.А. жамоат жойида, аниқроғи 19-мавзе ҳудудида, яланғоч ҳолда ҳаракатланган. Унинг бу ҳолати атрофдаги фуқароларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, мазкур шахс маст ҳолда кўп қаватли уйлар олдидаги ўриндиқда ухлаб ётган пайтда ҳудудий профилактика инспектори томонидан аниқланган. Ҳуқуқбузарлик холати жойида расмийлаштирилиб, фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси — «Майда безорилик» аломатлари билан маъмурий баённома тузилган.

Тегишли ҳужжатлар тўпланиб, белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.