3 август куни Жанубий Африканинг Лимпопо вилоятида америкалик 52 ёшли миллиардер Эшер Уоткинс ов пайтида буқанинг ҳужумига учради. New York Post хабарига кўра, Уоткинс оғирлиги тахминан 1,5 тонна келадиган буқани нишонга олган, аммо ҳайвон кутилмаганда у томонга йўналиб, бир зарбада уни шохлаб ўлдирган.
Эшер Уоткинс ўзини ашаддий овчи сифатида кўрсатган ва бу фаолиятни табиат муҳофазасига ҳисса деб билган. Унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида пума, антилопа ва турли йоввойи қушлар билан тушган ов тасвирлари жойланган.
Уоткинс Watkins Ranch Group номли эксклюзив ранчоларни сотишга ихтисослашган компания асосчиси бўлган. Бу компания АҚШдаги айрим мулкларнинг баҳоси 40 млн долларгача етиши билан танилган.
«Safari» ташкил қилган компания Уоткинснинг яқинлари ва оила аъзоларига моддий ва руҳий ёрдам кўрсатишини маълум қилган. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, капр буқалари жароҳатланган пайтда айниқса хавфли бўлади ва улар 500 тагача бўлган тўдаларда ҳаракатланиши мумкин.