Солиқ органлари KPI кўрсаткичи 67,7 баллга етди

09:45 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йил июл ойида “Маҳаллаларда солиқ органлари фаолияти” ахборот тизими орқали олиб борилган баҳолаш натижаларига кўра, республикада солиқ инспекторларининг умумий KPI кўрсаткичи 67,7 баллни ташкил этди.

Soliq qo'mitasi

Юқори самара кўрсатган ҳудудлар қаторида:
Сирдарё вилояти етакчилик қилди — бу ерда KPI кўрсаткичи 76,1 фоизга етган
Наманган вилояти — 71,2 фоиз
Фарғона вилояти — 70,2 фоиз билан қайд этилган.

Маҳаллаларга бириктирилган инспекторлар орасида 90 баллдан юқори натижа қайд этган 337 нафар ходим мукофотга тавсия қилинган. Улардан 126 нафари эса энг юқори баҳолаш — 100 баллни қўлга киритган. Бу натижалар фаолият самарадорлиги юксалаётганини кўрсатади.

Шу билан бирга, 3 121 нафар инспектор 55–90 балл орасида, 926 нафари эса 55 баллдан кам натижа қайд этган. Бу эса ҳали ҳам яхшиланиши зарур бўлган йўналишлар мавжудлигини кўрсатади.

Маълумот учун, “Маҳаллабай” тизими доирасида республика бўйича 9 453 та маҳаллага 4 191 нафар солиқ инспектори бириктирилган ва улар жойларда тўғридан тўғри фаолият юритмоқда.