Солиқ органлари маълумотларига кўра, жорий йилда 215 та такси агрегатори ахборот тизимларига интеграция қилинган бўлиб, ўтган йилда бу кўрсаткич 155 тани ташкил этган. Ушбу давр мобайнида жами 262,2 миллион марта йўловчи ташиш хизмати амалга оширилган.
Умумий айланманинг 3,6 трлн сўми (72,2 фоизи) нақд тўловлар, 1,4 трлн сўми (27,8 фоизи) эса нақдсиз тўловлар ҳиссасига тўғри келади. Ортача бита чек 19 077 сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилга нисбатан ўсишни кўрсатади (2024 йилда – 18 456 сўм).
457,3 мингга яқин ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар агрегаторлар орқали фаолият юритмоқда. Улардан
56,3 фоизи 30−50 ёшда,
36,3 фоизи 30 ёшгача,
7,3 фоизи 50 ёшдан юқори. Аёл ҳайдовчилар сони 3 480 нафарни ташкил этган.
Даромад кўрсаткичига қаралганда, 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ иш топган. Яна 19,1 минг ҳайдовчи 50−100 млн сўм, 113,7 минг ҳайдовчи 10−50 млн сўм, 59,4 минг нафари 5−10 млн сўм, 122,8 минг нафари 1−5 млн сўм ва 140,2 минг нафари 1 млн сўмдан кам даромад олган.
Энг кўп фойдаланилаётган автомобиль маркалари — Cobalt (23,5 фоиз), Nexia (21,5 фоиз) ва Lacetti (16,9 фоиз). Электромобиллар ҳали ҳам бозорда нисбатан кам улушга эга — 1,8 фоиз. Машиналарнинг 42,5 фоизи 3−5 йиллик, 27,7 фоизи эса 10 йилдан эски.
Агрегаторлар 7 ойда 98,8 млрд сўм солиқ тўлаган, шундан 55,4 млрд сўми ҚҚСга тўғри келади.