Маълумотларга кўра, F.T. корхонаси «Uzum Tezkor» ва «Uzum Food» товар белгисига ўхшаш белгидан ноқонуний фойдаланиб келган. Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилиб, судга мурожаат этилган.
«Uzum Tezkor» томонидан берилган даъво аризасида мазкур брендан фойдаланиш орқали иқтисодий манфаат кўрилгани таъкидланиб, товон пули ундирилиши сўралган. Суд қарор билан F.T. корхонасидан 75 млн сўм товон пули ундиришга ҳукм чиқарган.
Шунингдек, давлат божлари ва бошқа сарф-харажатлар билан биргаликда умумий сумма 94 млн сўмни ташкил этган. Мазкур қарор бренд ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суд органларининг самарали таъсирини кўрсатмоқда.
Маълумот учун, 2025 йил апрел ойида Рақобат қўмитаси Uzum Tezkor’ни тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини етказиб бериш агрегаторлари бозорида устун рақамли платформа сифатида тан олган.
Шунингдек, аввалроқ Yandex Market’га оид реклама ишини Uzum Market фойдасига ҳал қилгани маълум қилган эдик.