Дам олиш кунлари юқори ҳарорат ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

08.08.2025 13:30 | 3 дақиқада ўқилади.

9–11 август кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир кутилмайди, айрим жойларда шамол кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Changli havo

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 9–12 август кунлари Республика бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида шамол 10–12 август кунлари секундига 13–18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 9–11 август кунлари кундузи +35…+40 даража, 12 августда +32…+37 даража атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 9–11 август кунлари кундузи +37…+42 даража, 12 августда +33…+38 даража бўлиши кутилмоқда.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида шамол 10–12 август кунлари кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи +35…+40 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундузи +37…+42 даража, кечаси +21…+26 даража бўлиши кутилмоқда. Шамолнинг кучайиши ва чанг-тўзон эҳтимоли бор.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида шамол нисбатан суст — секундига 5–10 метр атрофида. Ҳарорат 9–11 август кунлари кундузи +34…+39 даража, 12 августда +32…+37 даража бўлиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Шамол баъзи нуқталарда секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи +27…+32 даража, кечаси +14…+19 даража бўлади.