Рўйхатдан ўтказишдан суғуртагача: автомобил харажатлари қанчага тушади?

08.08.2025 19:20 | 6 дақиқада ўқилади.

Автомобиллар рўйхатдан ўтказиш ҳам расман қимматлашди. Xизмат кўрсатиш учун тўловлар ва нотариус харажатлари жами қарийб 6 млн сўмни ташкил этмоқда.

Avto qayd etish

Ўзбекистонда 1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 375 минг сўмдан 412 минг сўмгача ошди. Шу сабабли, жарималар ва йиғимлардан ташқари, автомобилларни рўйхатдан ўтказиш миқдори ҳам ошди.

 

Нималарга тўлов қилиш керак?

Автомашинани рўйхатдан ўтказиш давомида ЙҲХБга хизмат кўрсатиш учун тўловлар амалга ошириш зарур:

  • Рўйхатдан ўтказиш — БҲМнинг 6,84 баробари, электромобил, мотолар, тиркамалар учун — 1,5 баробар;
  • Давлат рақами — БҲМнинг 3,5 баробари;
  • Қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) — БҲМнинг 0,7 баробари;
  • Техник кўрик — БҲМнинг 0,1 баробари.

 

Жадвал орқали эски ва янги миқдорни солиштиришингиз мумкин:

Тўлов тури

Аввал

 Ҳозир

Рўйхатдан ўтказиш   2 млн 565 минг сўм 2 млн 818 минг сўм
Электромобил, мото, тиркама 562 минг сўм 618 минг сўм
Давлат рақами 1 млн 310 минг сўм 1 млн 442 минг сўм
Қайд этиш гувоҳномаси 262 минг 500 сўм 288 минг 400 сўм
Техник кўрик 37 минг 500 сўм 41 минг 200 сўм

 

Нотариус харажатлари қанча?

Тўлов тури

Ҳисоблаш асоси

Сумма (сўм)

1

Нотариал тўлов

БҲМнинг 3 баравари

1 млн 236 минг сўм

2

Давлат божи

БҲМнинг 10 фоизи

41 минг 200 сўм

3

Чекловларни текшириш

БҲМнинг 15 фоизи

61 минг 200 сўм

4

Консултация хизмати

БҲМнинг 5 фоизи

20 минг 600 сўм

5

Шартнома лойиҳасини тайёрлаш

БҲМнинг 10 фоизи

41 минг 200 сўм

Жами нотариусда тўлов 1 млн 400 минг сўмга тушади.

Шундай қилиб, 1 августдан бошлаб машинани рўйхатдан ўтказиш 4 млн 896 минг сўмга эмас, 5 млн 929 минг сўмга тушади (нарх ошиши 21 фоиз).

 

Автомобилга ишончнома олиш нархи қанча?

Ишончнома беришда эса кимга расмийлаштирилаётганига қараб тўлов миқдори фарқ қилади. Яқин қариндошларга берилган ишончномалар анча арзон, бошқа шахсларга эса қимматроқ тушади.

 

Категория Ҳисоблаш асоси

Сумма (сўм)

1

Яқин қариндошларга (бошқариш ва тасарруф)

    БҲМнинг 0,5 баравари

206 минг сўм

2

    Бошқа шахсларга

(бошқариш ва тасарруф)

БҲМнинг 3 баравари

    1 млн 236 минг сўм

3

Яқин қариндошларга

(фақат тасарруф)

БҲМнинг 25 фоизи

103 минг сўм

4

Бошқа шахсларга

(фақат тасарруф)

БҲМнинг 50 фоизи

206 минг сўм

Энг муҳими, машинани олган кундан бошлаб 10 кун ичида расмийлаштиришни унутмаслик керак. Акс ҳолда жарима солиниши мумкин.

Бундан ташқари, 2026 йилдан мажбурий автосуғурта нархлари ҳам 4 баробарга ошиши кутилмоқда. Хусусан, вилоятларда енгил автомобиллар учун полис нархи 40 минг сўмдан 160 минг сўмгача кўтарилади. Тошкент шаҳри ва вилоятида эса 56 минг сўмдан 192 минг сўмга етади

Маҳлиё Ҳамидова тайёрлади.