Euronews хабар беришича, Кениянинг жануби-ғарбида жума куни кечқурун йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Полиция маълумотича, ҳалок бўлганлар сони камида 21 нафарни ташкил этган. Ҳалокат автобус ғарбдаги Какамега шаҳридан Кисуму шаҳрига мотам маросимидан қайтаётган йўловчиларни олиб кетаётган пайтда содир бўлган.
Ҳодиса йўлнинг айланма қисмига юқори тезликда яқинлашганда рўй берган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, транспорт воситаси ариққа тушиб кетган ва ағдарилган. Ньянза провинцияси йўл полицияси ходими Питер Майна маълум қилишича, ҳалок бўлганлар орасида 10 аёл, 10 эркак ва 10 ёшли қизалоқ бор.
Кенияда ва бутун Шарқий Африкада йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез содир бўлади. Йўллар кўп ҳолларда тор ва қийин ҳолда, асфальтда чуқурлар кўп. Полиция айни пайтда ҳайдовчиларни тезликни оширишда айблайди.
Бир кун олдин, пайшанба куни, Накуру округининг Найваша шаҳрида содир бўлган йўл ҳодисасида 9 киши ҳалок бўлди. Полицияга кўра, қурбонлар автобусда ишга йўл олган 32 нафар ишчи орасида бўлган, транспорт воситаси темир йўл кесишмасида тўқнашган.