Ўзбекистонда аҳолига тегишли хусусий автомобиллар сони нечталиги айтилди

13:00 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йил 1 июл ҳолатига кўра, мамлакатда жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари сони бир йилда ўсиш 441,5 мингтага ўсган.

Mashina bozori

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, рўйхатдаги автомобил паркининг асосий қисмини енгил машиналар ташкил қилади — уларнинг сони 4,6 миллиондан ошиқ, яъни умумий улушнинг 93 фоизига тенг. 2024 йилнинг шу даврига нисбатан хусусий автотранспорт миқдори сезиларли даражада кўпайган.

Жисмоний шахсларга тегишли транспорт турлари бўйича тақсимланиш қуйидагича: енгил автомобиллар — 4 289,0 минг дона, юк машиналари — 302,6 минг дона, микроавтобуслар — 7,7 минг дона, махсус транспорт воситалари — 7,3 минг дона, автобуслар — 6,1 минг дона.

Мутаҳассислар фикрича, автомобиллар сонининг ортиши мамлакатда аҳоли даромадлари ўсиши, автосаноатдаги ишлаб чиқариш ҳажми кенгайиши ва автокредитлаш имкониятлари кенгайгани билан боғлиқ. Шу билан бирга, йўл инфратузилмаси ва экология масалалари ҳам долзарб бўлиб қолмоқда.

Сўнгги йилларда шаҳарларда тирбандлик, ҳаво ифлосланиши ва турар-жой ҳудудларида автотураргоҳ етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар кучаймоқда. Мутасаддилар ушбу ҳолатда жамоат транспортини ривожлантириш ва экологик тоза транспорт турларини жорий этиш долзарб вазифа эканини таъкидламоқда.